Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари тасдиқланиши кутиляпти
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида "Саноатгеоконтехназорат"нинг Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари лойиҳаси жойлаштирилди.
Қайд этилишича, қоидалар қуйидагиларга татбиқ қилинади:
аҳоли пунктларида жойлашган газ таъминоти тизимига;
саноат ва коммунал-маиший корхоналарнинг газ қувурларига ҳамда ундаги қурилма ва жиҳозларга.
Қоидалар қуйидагиларга татбиқ қилинмайди:
турар жойлар ва улардаги ички газ қувурлари ва газ жиҳозларига;
кимё, нефть-кимё, нефтни қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаб чиқариш корхоналарининг технологик газ қувурлари ва газ жиҳозларига;
металлургия ишлаб чиқариш соҳаси ва қора металлургия корхоналарининг газ хўжаликларига;
газ билан ишлаётган тажриба ва экспериментал агрегатларига ва қурилмаларига;
автомобиль, темир йўл транспорти, дарё, денгиз ва ҳаво кемаларининг газ жиҳозлари, шунингдек, газдан фойдаланадиган кўчма қурилмаларига;
газ-ҳаво аралашмаларининг портлаш кучидан фойдаланувчи ёки ҳимоя газлари олишга мўлжалланган қурилмаларга.
Газ жиҳозлари, ускуналари, асбоблари ва уларнинг қисмлари, шу жумладан, чет элдан келтириладиганлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мос келиши, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига биноан мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.
Газ хўжалиги тизимлари объектларидан фойдаланишда лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш, техник назорат қилиш, автомат, ҳимоя ва сигнализация тизимларини созлаш ишларини бажарувчи корхоналар ва уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, мутахассислари ҳамда газ таъминоти тизимига ишчи кадрлар тайёрловчи ўқитувчилар мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ, ишлаб чиқаришлар, объектлар ҳамда ишларга доир хавфсизлик йўриқномалари ва меъёрларини, улар бажарадиган ишлар ҳажмида билишлари бўйича зарур тайёргарликдан ва текширувдан (синовдан) ўтишлари керак.
Маиший газ асбобларидан хавфсиз фойдаланишга жавобгар шахслар камида бир йилда бир марта газ хўжалиги корхоналарида йўриқномадан ўтишлари керак.
Пўлат ва полиэтилен газ қувурларини пайванд қилиш ишларини бажариш техник ўқув курсларида ўқитилган ва аттестациядан ўтказилган пайвандчиларга рухсат этилади.
Газ жиҳозлари, техник қурилмалар, газ қувурларидан фойдаланиш ва созлаш, қуриш, автоматик ҳимоя ва сигнализация тизимлари, электр кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, шунингдек, газда ишловчи қурилма ва асбобларидан фойдаланиш билан банд бўлган ишчилар, мустақил ишга қўйилишидан олдин тажрибали ишчи раҳбарлигида ўн кунлик иш амалиётидан ўтишлари керак.
Газ хўжалиги тизимлари объектларини лойиҳалаш ишлари қонунчиликда белгиланган тартибда лицензияга эга бўлган, ихтисослаштирилган лойиҳалаш ташкилотлари томонидан бажарилади.
Шаҳарлар, аҳоли яшайдиган жойлар ва газ истеъмолчиларининг газ хўжалиги тизимлари объектларини лойиҳалаштиришда газ билан узлуксиз ва хавфсиз таъминлашни, шунингдек уларда ва саноат корхоналарининг газ хўжалиги тизимларидан тезкорлик билан ўчириш имкониятини таъминлаши керак.
Газ таъминоти тизимларини қуриш ва ўрнатишга оид лойиҳа ҳужжатлари шаҳарсозлик норма қоидалари, қурилиш меъёрий қоидалари ва давлат стандартларига мос келиши керак.
Газ хўжалигидаги табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи техник қурилмаларни лойиҳалашда, ўрнатилган тартибда мувофиқлик сертификатига эга бўлган газ анализаторлар мажбурий тартибда қуйидаги объектларда ўрнатилиши кўзда тутулиши керак:
- томдаги ва операторсиз қозонхоналарга;
- қуввати 300КВтдан ортиқ бўлган қозонхоналарга;
- ҳажми йилига 100 000 м3дан ортиқ табиий газдан фойдаланувчи бошқа қурилмаларга.
Газ хўжалигидаги суюлтирилган углеводород газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи техник қурилмалари лойиҳалашда, ўрнатилган тартибда мувофиқлик сертификатига эга бўлган газ анализаторлар мажбурий тартибда қуйидаги объектларда ўрнатилиши кўзда тутилиши керак:
- ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган гуруҳий баллонли қурилмаларга;
- автоном тизимили газ таъминотига;
-суюлтирилган углеводород газдан фойдаланувчи қозонхона ва бошқа қурилмаларига.
Газ анализаторларни қуйидагича ўрнатилиши зарур:
табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи техник қурилмалар ўрнатилган хонанинг юқори қисмига (хона шипидан 30 смдан пастда бўлмаслиги лозим);
суюлтирилган углеводород газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи техник қурилмалар ўрнатилган хонанинг паст қисмига (хона полидан 30 смдан юқори бўлмаслиги лозим).
Лойиҳа ҳужжатлари берилган техник шартларга мос равишда бажарилганлиги текширилиб, газ хўжалиги корхонаси билан келишилган бўлиши керак.
Газ хўжалиги тизимлари объектларини лойиҳалаш, қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қуроллантириш, консервация қилиш, тугатиш ва фойдаланиш, Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ бажарилиши керак.
Мавзуга оид
15:47
Тошкентда экскаватор газ қувурига шикаст етказиши натижасида айрим ҳудудларда газ таъминоти тўхтатилди
13:10 / 10.11.2024
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
11:07 / 07.11.2024
Тадбиркорларга газ бўйича ҳисобланган асоссиз 3,7 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди
13:36 / 06.11.2024