Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги тўйхона олдида жанжал юз берди, бир киши вафот этди
Шу йилнинг 7 сентябрь куни кечки вақтларда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида яшовчи И.Р. ва унинг маҳалладоши А.Р. Мустақиллик кўчасида жойлашган “Сарбон” тўйхонаси олдида ўзаро жанжал оқибатида 30 ёшли Д.Н. танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказиб, воқеа жойидан кетиб қолганлар.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада Д.Н. касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида И.Р. ва А.Р. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026