Жаҳон | 22:09 / 10.09.2018
4396
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони: Мессенжерлардан фойдаланишда ҳаддидан ошганлар жазоланади

Фото: РИА Новости / Наталья Селиверстова

Саудия Арабистони прокуратураси мессенжерлар орқали ғайриахлоқий ёки динга қарши хабар ва суратларни тарқатувчиларга қамоқ жазоси ҳамда йирик жарима билан таҳдид қилди. Душанба куни бош прокуратура микроблогида жойлаштирилган хабарда шу ҳақида маълум қилинди. 

"Электрон соҳадаги жиноятлар, яъни жамоатчилик тартибини бузувчи, ахлоқ-одоб ёки диний қадриятларга зид бўлган материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки уларни ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали тарқатган  кимсалар учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва 3 миллион риал (800 минг доллар)гача жарима ёки шу жазолардан бири кўзда тутилган", - дейилади прокуратура хабарида. 

Сўнгги вақтларда Саудия Арабистони ҳукумати аёлларга ижтимоий ҳаётда фаолроқ иштирок этишга изн бериб, электрон жиноятлар учун жазоларни кучайтирмоқда. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид