Туркия таълим жамғармаси Қирғизистонда ўз ишини бошлайди
Туркия таълим жамғармаси (TMV) яқин орада Қирғизистонда ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Туркиянинг Бишкекдаги элчиси Чингиз Комил Фират маълум қилди.
Фират Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Қирғизистонга 3 кунлик ташрифи бўйича матбуот анжуман ўтказган. Унинг анжуманда айтишича, Анқара ва Бишкекнинг муносабатлари икки туркийзабон давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга имкон берувчи янги босқичга ўтмоқда.
Фират таълим жамғармаси Қирғизистондаги фаолиятининг 1-босқичида Бишкекда ўз мактабини очишини маълум қилган.
“Биз Туркия таълим жамғармаси мактаблари келгусида Қирғизистоннинг барча ҳудудларида фаолият юритишини истаймиз. Режаларда янги таълим муассасаларини очиш ҳамда Sebat мактаблари тармоғи асосида таълим жараёнини кенгайтиришни ташкиллаштириш бор”, деб айтган Фират.
Туркия элчиси турк мактаблари Қирғизистон таълим вазирлиги дастурларини ҳисобга олган ҳолда фаолият юритишини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024