Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp тугмачали телефонлар учун версиясини тақдим этди
WhatsApp мессенжери JioPhone тугмачалари телефонлар учун версияни тақдим этди. Бу ҳақда компания блогида айтилади.
JioPhone бренди остида Ҳиндистоннинг Jio алоқа оператори 4G’га кириши мумкин бўлган, KaiOS операцион дастури базасидаги тугмачали телефонларни ишлаб чиқаради. 2018 йилнинг июнь ойида KaiOS ишлаб чиқарувчилари Google’дан платформани ривожлантириш учун 22 миллион доллар олишди.
Ушбу операцион тизим Firefox OS асосида яратилган, уни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа Mozilla томонидан 2017 йилда ёпилади. KaiOS билан нафақат Ҳиндистоннинг JioPhone’и, балки Nokia, TCL ва Micromax’дан телефонлар ҳам ишлайди.
Тугмачалари бор телефонлар учун WhatsApp’ни 2018 йил 10 сентябрдан иловалар дўконидан юклаб олиш мумкин. Мессенжердан ташқари, KaiOS’даги қурилмаларда «Google Харита», YouTube, Facebook ва бошқа иловалардан фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид
15:22 / 26.01.2026
АҚШда Meta’га WhatsApp махфийлиги бўйича даъво қўзғатилди
15:11 / 16.01.2026
Дума депутати: WhatsApp Россияда 2026 йилда тўлиқ блокланиши мумкин
08:58 / 30.12.2025
РФ суди Telegram ва WhatsApp’ни чеклашга қарши даъвони рад этди
12:15 / 24.12.2025