Жаҳон | 08:16 / 12.09.2018
6100
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Сурия мухолифатида кимёвий қурол борлигига оид далиллар йўқ

Фото: AP / Charles Dharapak

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг маълум қилишича, Қўшма Штатларда Суриядаги мухолифат кимёвий қуролга эга эканлигига доир ҳеч қандай далиллар йўқ. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Мэттиснинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Америка томони Сурия мухолифатида кимёвий қуроллари борлигига оид «ноль далилларни» кўрмоқда. Унинг билдиришича, Россия томони бу ҳақда бир неча бор тинмай таъкидлаганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриядаги уришаётган томонларни яраштириш бўйича Россия маркази жангарилар кимёвий ҳужум билан боғлиқ суратга олиш ишларининг "табиий" чиқиши учун Жиср-аш-Шугурга иккита идишда хлор асосидаги заҳарли модда келтиришгани ҳақида маълум қилганди.

Қайд қилинишича, сценарийга кўра, гўёки Сурия армияси томонидан заҳарли моддали авиабомбалар қўлланганидан сўнг "Фуқаро мудофааси" "фаоллари"нинг шаҳар аҳлига ёрдам берилишини саҳналаштириш режалаштирилган.

Мавзуга оид