Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:41 / 12.09.2018
8515
1 дақиқада ўқилади
Эроннинг собиқ вице-президенти 6,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Фото: РИА Новости / Сергей Мамонтов
Эроннинг собиқ вице-президенти Эсфандиёр Раҳим Машаий 6,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, мамлакат хавфсизлигига таҳдид унга қўйилган айбловлардан биридир, дея хабар беради Fars агентлиги.
Машаий бу лавозимни Маҳмуд Аҳмадинажот президентлиги йилларида (2005-2013) эгаллаган, шу билан бирга, у маълум муддат маслаҳатчи ҳам бўлган.
Агентлик маълумотларига кўра, Машаий "мамлакат ички ва ташқи хавфсизлиги"га қарши фаолияти учун - 5 йил, шунингдек агентлик эълон қилмаган яна икки айблов бўйича 1 йил ва 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш