Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ марказий аппаратида 8та тайинлов юз берди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида раҳбарлик лавозимларига янги ходимлар тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, вазирлик Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-хизмат ўташни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Тўлқинбой Жуманов, ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига майор Фаррух Акмалов, ИИВ Кадрлар бош бошқармаси, Ташкилий-штат ишлари бошқармаси бошлиғи лавозимига эса подполковник Азамат Ахмедов тайинланди.
Шунингдек, ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (Тошкент шаҳри) бошлиғи этиб полковник Алишер Усманов тайинланган. ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи сифатида подполковник Аброр Сабиржанов иш бошлайди.
“Postda”-“На посту” газеталари ва “Qalqon”-“Щит” журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири лавозимига Бернора Содиқова, ИИВ Малака ошириш институтига Абдураҳмон Пардиев бошлиқ этиб тайинланди. Подполковник Шерали Тураев ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори сифатида иш бошлайди.
ИИВ тизимида давом этаётган ўзгаришлар вилоятлар кесимидан сўнг марказий аппаратга яқинлашиб қолгани маълум бўлмоқда. Айни ўзгаришда катта урғу кадрлар билан ишлайдиган раҳбарларга қаратилган.
Мавзуга оид
19:02 / 01.04.2026
“Техпаспорт”нинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 апрелдан кейин олинган гувоҳномаларга тааллуқли бўлади
10:09 / 31.03.2026
Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди
15:37 / 19.03.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиев ИИВда сўроқ қилинмоқда
14:51 / 17.03.2026