Лавров АҚШ халқаро ишларда «мусиқага» монополияни йўқотганини маълум қилди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Шарқий иқтисодий форум-2018 доирасида ёш дипломатлар мулоқотида чиқиш қилиб айтишича, АҚШнинг халқаро ишларда «мусиқага буюртма бериш» монополияси йўқолди. Бу ҳолат бир неча асрлар мобайнида давом этган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
«Объектив тарзда бир неча аср давомида халқаро ишларда мусиқага буюртма берган ва жиддий қарама-қаршиликка учрамаган ҳамда ҳозирда бу монополияси объектив равишда йўқолиб бораётган давлатни тушуниш мумкин. Сабаби энди қатор йирик мамлакатлар билан ҳисоблашмасликнинг ўзи имконсиздир», - дея айтиб ўтди Лавров.
Шунингдек, вазирнинг айтишича, бугунги кунда шаклланаётган жаҳон тартиби АҚШ раҳбарияти ўз хоҳишига кўра ҳаракат қилган ва жиддий қаршиликка учрамаган пайтдан катта фарқ қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров «заҳарланган» Россия-АҚШ муносабатлари ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024