Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» маошларга «Реал»дан кўпроқ пул сарфламоқда
Фото: Getty Images
Ла Лига расмий сайтида клубларнинг маошларга сарфлайдиган маблағлари тўғрисида маълумотлар чиқди.
Рўйхатда биринчи ўринни Испания чемпионати ва Кубогининг амалдаги ғолиби «Барселона» эгаллаб турибди. Жамоа 2018/19 мавсумида футболчилар, мураббийлар ва ишчи-хизматчиларнинг маоши учун 633 миллион евро сарфлайди.
Иккинчи ўринда Чемпионлар Лигасининг сўнгги учта турнири ғолиби «Реал» бормоқда - 566,5 миллион евро. Кучли учликни Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубоги соҳиби «Атлетико» якунлаб берган - 293 миллион евро.
Шунингдек, юқори олтиликдан «Валенсия» (164,6 миллион евро), «Севилья» (162,7 миллион евро) ва «Вильярреал» (109 миллион евро) жой олган.
Мавзуга оид
11:38 / 17.02.2026
«Барса» дербида ютқазди ва пешқадамликни бой берди
11:47 / 13.02.2026
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
23:19 / 11.02.2026
«Реал» УЕФА билан Суперлига бўйича «футбол манфаати учун» келишувга эришди
12:34 / 04.02.2026