“Опий” гиёҳвандлик воситаси контрабандаси билан шуғулланган оғуфуруш узоқ йилга қамалди
Яқинда Самарқанд шаҳрида муқаддам ўта оғир жиноятлар содир этиб, яшириниб юрган тожикистонлик Қобилбек Самандаров (исм-фамилиялар ўзгартирилди) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан қўлга олинди.
Айтиш керакки, қўшни республиканинг Панжикент шаҳрида 1985 йилда туғилган, ўзбек миллатига мансуб Қ. Самандаров 2011-2014 йилларда тергов жараёнида аниқлаш имкони бўлмаган йўллар билан қўлга киритган кўп миқдордаги “опий” гиёҳвандлик воситасини Ургут туманида яшовчи бир гуруҳ шахслар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, юртимизга олиб ўтиш билан шуғулланиб келган.
Қ. Самандаров жиноий шериклари билан ўзаро алоқани мустаҳкамлаш мақсадида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, чегара назорат постларини четлаб ўтиб, Ургут тумани ҳудуди орқали Ўзбекистонга кириб келган.
Судланувчи Қ. Самандаров 2012 йилнинг бошларидан то бугунга қадар жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган. Унинг бу ишига ўзининг жиноий шериклари ёрдам берган.
Терговда ва судда ҳар бир ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилди. Қ. Самандаров билан жиноий тил бириктириб, гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган кимсалар ҳақида маълумот берадиган бўлсак, улар ўз вақтида суднинг қора курсисида ўтириб, қонун олдида жавоб беришган. Айримлари қамоқ жазосини ўтаб қайтишган. Баъзилари ҳамон темир панжара ортида умрини кун санаб ўтказмоқда.
Суд судланувчи Қ. Самандаровни Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари, 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топди. Унга нисбатан айбланган ҳар бир модда бўйича алоҳида-алоҳида жазо тайинлаб, Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 18 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.
Жазонинг муқаррарлиги таъминланди.
Мавзуга оид
11:50
Ўзбекистонга контрабанда йўли билан келтирилган 65 кг “гашиш” мусодара қилинди
12:21 / 11.10.2024
ДХХ Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган наркотик моддаларни мусодара қилди
18:18 / 08.10.2024
Туркияда танасига олтин яшириб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёллар ушланди
22:04 / 16.09.2024