
Икки минг йил муқаддам Рим маданияти катта ҳудуд бўйлаб ёйилган. Империя қўлган киритган ер-мулклари, қонунчилиги ва оммавий кўнгилочар машғулотлари билан донг таратди. Рим томонидан забт этилган кўпгина шаҳарларда улкан амфитеатрлар барпо этилган. Римликларнинг шафқатсиз ва қонли томошаларга мойиллигини билганимиз сабаб бундай иншоотлар нимага мўлжалланганини пайқаш мушкул эмас.
Амфитеатрлар қолдиқлари
Тошдан ишланган очиқ қурилмалар ҳайрат уйғотади ва ҳаяжонга солади. Бу ерда театр томошалари, гладиаторлар жанглари ўтказилган. Архитектура ёдгорлигининг катта қисми вақт “қурбонига айланган”, бироқ айрим қисмлари яхши сақланган.
Баъзи ареналардан ҳозир ҳам жамоат тадбирларини ўтказишда фойдаланилади. Сайёҳлар турли мамлакатлардаги тарихий ўтмишга ўз қўллари билан тегиб кўриш имкониятига эгалар. Улкан иншоотлар синчковлик билан ҳимоя қилинмоқда ва жаҳон меросини қадрлайдиган архитекторлар томонидан қайта тикланмоқда.
Италия

Колизей лотин тилидан таржима қилинса, “улкан” деган маънони англатади. Бундай таъриф катта мақсадларга эга бўлган Рим даврини аъло даражада изоҳлайди. Қадимий империя архитектура ижодкорлигининг етук намунаси Римдаги Колизейдир. Уни яна барча табақалар учун иншоот қуришга қарор қилган Тит Флавий Веспасиан номи билан ҳам аташади.

Диаметри 500 метрдан ортиқ ва деворлари 50 метрдан баланд бўлган аренани қуриш учун жами 8 йил кетган. Ахир комплекс эрамиздан аввалги 72-64-йилларда қўлда барпо этилган.
Рим империяси қулаганидан кейин Колизей ўзининг илк вазифасини йўқотди. Бино XV асрдаги зилзила вақтида харобага айланди. Бироқ бугун ҳам у Римнинг асосий рамзларидан бири.
Ди-Верона аренаси





















