

Амфитеатр уч қаватли бўлиб, 1200 ўринга мўлжалланган. Амфитеатрнинг биринчи қаватида супермаркетлар (заргарлик, ҳунармандчилик буюмлари) ва умумий овқатланиш мажмуаси, иккинчи қаватида банкетлар ўтказишга мўлжалланган зал, учинчи қаватида эса VIP-зал жойлашган.

Бундан ташқари, 100 ўринли кинозал, ички ва ташқи сайёҳлар учун ҳунармандлар томонидан тайёрланган миллий маҳсулотлар кўргазмази ва савдолари ташкил этилади.

Изоҳ: Амфитеатр (юнонча amphitheatron – “атрофида” “театр” , “икки томонлама томоша”) – қадимий Юнонистон ва Римда оммавий томошалар, театр спектакллари кўрсатиладиган маҳобатли иншоот. Амфитеатр – ўртасидаги майдони эллипс шаклидаги катта бино; унинг томошабинлар учун мўлжалланган қатор-қатор ўриндиқлари пастдан юқорига зина шаклида кўтарилиб боради. Амфитеатрда арклар, устунлар ва улар орасида гумбазли галереялар бўлган.










