Жаҳон | 10:11 / 17.12.2019
16518
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг 2019 йилда энг кўп ташриф буюрилган диққатга сазовор жойлари маълум қилинди

Фото: iStock

Дунёнинг 2019 йилдаги энг кўп ташриф буюрилган диққатга сазовор жойлари маълум қилинди. Ушбу жойлар уларга бориш учун бронланган чипталарни таҳлил қилиш ёрдамида аниқланган, деб хабар берди Trip Advisor сайти.

Қаторасига иккинчи йил рўйхатга Римдаги Колизей амфитеатри етакчилик қилмоқда. Гладиаторлик жанглари уюштирилган ушбу қадимий меъморий ёдгорликка ташриф буриш Римга саёҳат дастурларининг асосий банди ҳисобланади.   

2-ўринни Париждаги Лувр музейи эгаллади. Ушбу музейда Леонардо да Винчининг “Мона Лиза” ва турли даврларга мансуб бошқа машҳур суратлар сақланади.

Машҳурлик бўйича 3-ўринни Ватикан музейи эгаллади. Бу ерда сайёҳлар нафақат санъат асарлари билан танишишлари, балки Рим папасини кўришлари мумкин бўлади.

Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали 4-ўринни, Париждаги Эйфел минораси эса 5-ўринни эгаллаган. Етакчи ўнталикка, шунингдек, Барселонадаги Муқаддас оила черкови, Янги Орлеандаги (АҚШ) француз квартали, Амстердамдаги Анна Франк уйи, Чикагода жойлашган ва ғарбий яримшарнинг энг баланд биноси ҳисобланган Willis Tower’даги Skydeck Chicago томоша майдончаси ва Венециядаги Сан-Марко майдони киритилган.

Мавзуга оид