Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кличко президентликка ўз номзодини нега қўймаётганини айтди
Фото: unian.net
Киев мэри Виталий Кличко нега Украина президентлигига ўз номзодини қўймаётгани ҳақида гапириб берди. Унинг билдиришича, «бошқа лавозимларга сакраб ўтишни» хоҳламайди. Бу ҳақда «Украинская правда» хабар бермоқда.
Кличконинг сўзларига кўра, унинг ҳозирги ҳолатида бошқа бир лавозимга ўтиш адолатли бўлмайди.
«Мен Киевни шундай даражага олиб келишим керакки, бунда барчамиз ундан фахрланишимиз лозим. Мен буларнинг барчасини амалга оширганимдан сўнг, чиқаман ва айтаман - мен ҳар бир шаҳар ва қишлоқни Киев каби қила оламан, худди ўша ҳаёт стандартларини амалга ошира оламан», - дея тушунтирди Кличко.
2019 йилги сайловларга ўз номзодини қўйишга тайёр экани ҳақидаги саволга, Кличко «киевликлар олдида мажбурият олгани» ва ҳаммасини ярим йўлда ташлаб кетиш ниятида эмаслигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Луганск узра Украина байроғини кўтаришга ваъда берганди.
Мавзуга оид
19:58 / 20.02.2026
ОАВ Зеленский яна уч йиллик урушга тайёрланишни буюргани ҳақида ёзди. Киев рад этди
13:27 / 20.02.2026
Швециянинг Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети — 1,2 млрд евро
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
11:26 / 19.02.2026