Жаҳон | 07:59 / 15.09.2018
19602
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда 5,5 балли зилзила юз берди
Қирғизистон ҳудудида 5,5 балли ер силкиниши қайд этилди, деб хабар берди Қозоғистон сейсмологик тажриба-услубий экспедицияси. Ер силкиниши маҳаллий вақт билан 15 сентябрь куни соат 04.15да содир бўлган.
Қозоғистонлик сейсмологларнинг маълумотига кўра, зилзила эпицентри Олмаота шаҳридан 146 километр жанубда, Қирғизистон ҳудудида, 5 километр чуқурликда бўлган.
Хабарда айтилишича, зилзила оқибатида жабр кўрганлар ва вайронгарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни соат 02:31да Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилганди. Унинг маркази Афғонистон ҳудудида жойлашган.
Мавзуга оид
11:53
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024