Ўзбекистонда спорт ҳафталиги давом этмоқда
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи жорий йил ҳисобидан спортга доир кўплаб лойиҳаларни амалга оширди. Бундан кўзланган асосий мақсад, ёшларни жисмоний ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини ташкил этиш, ўқувчи-ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлашган ва олимпия турларини ривожлантириш, юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш, ёш авлоднинг соғлигини мустаҳкамлашдир.
Жорий йил 10-20 сентябрь кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларида “Спорт ҳафталиги”ни ўтказиш ҳам ана шундай самарали лойиҳалардан бири дейиш мумкин.
Ҳафталик давомида ёшлар ўртасида спортнинг волейбол, бадиий гимнастика, велосипед спорт тури бўйича марафон, футбол, югуриш, мини футбол, кураш, баскетбол каби бир қатор мусобақалар ўтказилади.
«Спорт халқнинг ўзига ишончини оширувчи, жипслаштирувчи жабҳадир, унинг ўзи эмас, албатта, ундаги ғалабалар миллатни ғурурлантиради» – шиори остида ўтказилаётган ҳафталик ёшларнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда. Ҳафталик 20-сентябргача давом этади.
Мавзуга оид
08:10 / 22.11.2024
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
15:25 / 21.11.2024
Ҳатто спорт ёрдам бермаслиги мумкин: узоқ вақт ўтириш юрак касалликлари хавфини ошириши аниқланди
14:36 / 07.11.2024
Таълим муассасалари ўқув дастурига ўқотар қуроллар тактик-техник тавсифлари амалий машғулотлари киритилади
20:22 / 21.10.2024