Фаластиннинг Вашингтондаги элчиси оиласидан АҚШни тарк этиш сўралди
Фаластинни озод этиш ташкилотининг (ФОТ) АҚШдаги миссияси раҳбари Ҳусам Зомлот АҚШ ҳукумати унинг оиласидан мамлакатни тарк этишни сўраганини маълум қилди.
Аввалроқ АҚШ маъмурияти фаластинликларнинг АҚШ президенти Дональд Трамп билдирган тинчлик бўйича ташаббусларида иштирок этишдан бош тортиши ҳамда уларнинг Исроилни Халқаро жиноят судига тортиш режаси сабабли ФОТнинг Вашингтондаги ваколатхонаси фаолияти тўхтатилишини эълон қилганди.
“Менинг оилам якшанба кечаси мамлакатни тарк этиш илтимосидан ажабланди. Оилам ва фарзандларимдан зудлик билан кетишни сўрашган. Улар Рамаллоҳга қайтмоқдалар”, деб маълум қилган Зомлот.
Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати ФОТнинг банк ҳисоб рақамлари ва Вашингтондаги офисини ёпган.
Фаластиннинг Al-Watan Voice портали манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Зомлот оиласи аъзоларининг визалари 2022 йилгача амал қилишига қарамай, бекор қилинганини тасдиқлаган.
Фаластинликлар Трампни Исроил фойдасига нохолисликда айблаб, АҚШ Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олгандан кейин Яқин Шарқдаги тинчлик ташаббусларида иштирок этишдан бош тортишмоқда.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
20:47 / 12.11.2024