22:38 / 17.09.2018
19852

Россиялик сайёҳлар орасида кузда оммалашган МДҲ шаҳарлари ўнталиги маълум қилинди

“ТурСтат” таҳлилий агентлиги россиялик сайёҳлар орасида кузда оммалашган МДҲ шаҳарлари рейтингини тузди.

Рейтинг 2018 йил кузида россияликлар амалга оширган саёҳатлар таҳлили натижаларига кўра тузилган. Рейтингнинг энг юқори поғонасини Беларус пойтахти Минск эгаллаган. Рейтингга Тошкент ҳам киритилган бўлиб, россиялик сайёҳлар орасида оммалашганлик бўйича 5-ўринни эгаллаган.

Эътиборлиси, рейтингдан Қозоғистоннинг иккита шаҳри – Олмаота ва Остона ўрин олган. Таъкидланишича, россияликлар Остонада ўртача 2,5 кун бўлиб, кунига 80 доллар атрофида пул сарфлашади.

Қуйида рейтингнинг тўлиқ кўриниши келтирилган:  

1. Минск (Беларус)
2. Остона (Қозоғистон)
3. Боку (Озарбойжон)
4. Ереван (Арманистон)
5. Тошкент (Ўзбекистон)
6. Олмаота (Қозоғистон)
7. Бишкек (Қирғизистон)
8. Кишинев (Молдова)
9. Душанбе (Тожикистон)
10. Ашхобод (Туркманистон)

Top