Ўзбекистон | 12:09 / 17.09.2018
5380
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда QR Book лойиҳаси ишга туширилди

Фото: mininnovation.uz

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги QR Book лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳани барча олий таълим муассасаларига татбиқ этиш бўйича Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳани бирламчи апробациядан ўтказиш Тошкент давлат стоматология институтида амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг моҳияти шундаки, эндиликда талабалар севимли китобларини қидириб топиш учун ҳеч қанча вақт сарфламайди ва профессор ўқитувчилар томонидан тавсия этилган ўқув қўлланма ва дарсликлар, виртуал лаборатория, мультимедиа воситаларининг барчасини телефон ёрдамида онлайн равишда очиб кўриш имкониятига эга бўладилар. 

QR book инновацион кутубхонага кириш учун, ўқувчи смартфонни QR code reader (аналоглари мавжуд) иловасини юклаб олиши ва карта орқа тарафидан истаган китобни танлаб, QR кодини ўқитишингиз лозим. Шунда уйда, машина ва жамоат транспортларида, ўқув муассасаларида, дам олиш масканларида китоб мутолаа қилиш имкониятига эга бўлади. 

Келажакда лойиҳани янада такомиллаштириш учун QR book картасига ўқув материалларини яхши ўзлаштириш учун видео ва фото материаллар, электрон дарслик ва атласлар, муаллифлик китоблари ва лаборатория ишларини анимация тарзда жойлаштириш режалаштирилган.

Мавзуга оид