Жамият | 18:28 / 17.09.2018
20678
1 дақиқада ўқилади

Воронеж областида ўзбекистонлик эркак отиб ўлдирилди

Фото: MosDay.ru

Талов туманида 16 сентябрь, якшанба куни ёш эркакнинг жасади ўқ отар қуролдан олган жароҳатлар изи билан топилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Воронеж области бўйича тергов бошқармаси хабар бермоқда.

Воронежлик терговчилар полициячилар билан биргаликда эҳтимолий қотилни қўлга олишга муваффақ бўлишди. Дастлабки маълумотларга кўра, эркакни ов милтиғи билан 48 ёшли маҳаллий фуқаро отиб ўлдирган.

Хабар қилинишича, жиноятчи якшанба куни кечқурун ўз акаси билан гаплашиб олиш учун унинг уйига милтиқ олиб борган. Бироқ, акаси уйда бўлмаган, уйда икки ижарачи - Ўзбекистон фуқаролари бўлган эркаклар ва бир аёл киши бўлган.

Милтиқ билан қуролланган эркак ижарадаги шахслардан акасини топиб беришни талаб қилган, сўнг 31 ёшли мигрантга ўқ узган. Жароҳат олган эркак воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Иккинчи ижарачи ва аёл киши қотилнинг қўлидан милтиқни олиб қўйишга муваффақ бўлишган.

Мавзуга оид