Абдулазиз Комилов АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчисини қабул қилди
2018 йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШнинг халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Дейл Браунбэкни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида жорий йилнинг 27 июль куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар давоми сифатида диний эркинликлар таъминланиши соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Элчи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси» мавзусидаги давра суҳбатида иштироки тўғрисида сўзлаб берди.
Диний эркинликлар амалиётини яхшилаш соҳасида ҳамкорлик масаласи, жумладан ноҳукумат ташкилотлари ва таҳлилий доиралар ўртасидаги алоқалар бўйича Ўзбекистон-АҚШ мулоқотини давом эттиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Учрашувда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.
Мавзуга оид
19:53 / 15.10.2024
“Секин ошириб борамиз” – Тошбоев Ўзбекистон 24 минглик Ҳаж квотасидан тўлиқ фойдаланмаётгани ҳақида
15:50 / 15.10.2024
“Бу катта миқдор эмас” – Диний қўмита раиси Умра лицензиясининг 1 миллион долларлик шарти ҳақида
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
11:40 / 23.08.2024