Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футбол учрашувида тез ёрдам машинасининг ўзига ёрдам керак бўлди
Футбол бўйича Бразилия чемпионатидан ўрин олган “Васко да Гама” ва “Фламенго” клублари ўртасидаги учрашувда ҳам кулгули, ҳам ачинарли воқеа юз берди. Ўйин вақтида “Васко да Гама” ҳимоячиси Бруно да Силвага тиббий ёрдам талаб этилган ва майдонга тез тиббий ёрдам машинаси чиққан. Бироқ машина двигатели ўчиб қолгани сабабли мустақил равишда майдонни тарк эта олмаган.
Натижада икки жамоа ўйинчилари “бир ёқадан бош чиқариб” тез ёрдам машинасини итаришга тушишган. Машина бир неча метрдан кейин ўзи юриб кетган.
Айни вақтда “Фламенго” мусобақа жадвалининг 4-ўрнини, “Васко да Гама” эса 17-ўрнини эгалламоқда.
Мавзуга оид
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
18:23 / 27.04.2026