Жаҳон | 14:37 / 18.09.2018
22485
2 дақиқада ўқилади

Ил-20 можароси. Шойгу Исроилни айблаб чиқди

Фото: РИА Новости

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Исроил мудофаа маҳкамаси раҳбари Авигдор Либерман билан телефон орқали мулоқотда Ил-20 самолётининг уриб туширилиши билан боғлиқ ҳодисани муҳокама қилди. Воқеа оқибатида Россиянинг 15 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.

«Сергей Шойгу Либерманга Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг масъулиятсиз хатти-ҳаракатлари оқибатида россиялик 15 нафар ҳарбий хизматчининг умрига зомин бўлган фожиа юз берганини тушунтирди», - дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

Шойгунинг маълум қилишича, «уриб туширилган Россия самолёти ва экипажнинг ўлими учун Исроил томони жавобгардир».

«Россия Мудофаа вазирлиги турли алоқа каналлари орқали Исроил томонини Сурия ҳудудига зарбалар беришдан тийилишга қайта-қайта чақирди. Бу россиялик ҳарбий хизматчилар хавфсизлигига таҳдид солиши айтилганди», - дея қўшимча қилиб ўтган у Либерман билан суҳбатда. 

Шойгунинг қайд этишича, Россия Мудофаа вазирлиги «кейинги жавоб қадамлари учун ҳуқуқни ўзида сақлаб қолади».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Ил-20 ким томонидан уриб туширилганини маълум қилганди.

Қайд этилишча, Россияга қарашли Ил-20 самолёти Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган.

Мавзуга оид