Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Korea EXIMbank” Тошкентга молиявий грант ажратади
Бугун, 18 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жанубий Кореянинг “KSP” дастури раҳбари Кюн Сео Парк бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, музокараларда Жанубий Кореянинг “Korea EXIMbank” молиявий гранти ҳисобига жамоат транспорти фаолиятини ривожлантириш, истиқболли лойиҳалар ва ўзаро стратегик ҳамкорликни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Маълумот учун, “Korea EXIMbank” 1976 йилда ташкил этилган. У фаолияти давомида, турли истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш, давлатлараро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ишларини бажариб келади.
Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026