Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар Буюк Британия улкан цунами остида қолиши мумкинлигини тахмин қилишди
Фото: Getty Images
Шотландиядаги Данди университети олимлари Буюк Британия атрофидаги сейсмик ва тектоник фаоллик улкан цунамини келтириб чиқариши мумкинлигини аниқлашди, деб ёзади Science Alert.
Ҳозирда олимлар компьютерда денгиз тубининг уч ўлчамли харитасини моделлаштириш ва тузиш билан банд ҳамда тектоник плиталар фаоллигининг математик моделини ишлаб чиқишмоқда. Улар яқин бир неча йил ичида пайдо бўладиган сувости кўчкиси улкан ҳажмдаги денгиз сувини "сиқиб чиқаришидан" хавотирда.
Олимларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, сувости кўчкиси оқибатида юзага келадиган цунамининг олдида 2011 йилда Японияда содир бўлган цунами кўлмакдек бўлиб қолади. Океаншуносларнинг маълумот беришича, тўлқинлар баландлиги камида 30 метрни ташкил этади.
Мавзуга оид
09:14 / 09.05.2026
Трампнинг иттифоқчиси Британиядаги сайловларда тарихий ғалабани қўлга киритди
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
20:53 / 01.05.2026