Жаҳон | 15:02 / 19.09.2018
7345
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни ошириш ҳақида қарор қабул қилди

Фото: mil.gov.ua

АҚШ сенати Пентагонга Украинага тақдим этилаётган ҳарбий ёрдамни оширишга рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ФАН Украинанинг АҚШдаги элчихонасига асосан хабар бермоқда.

Пентагон томонидан тақдим этилган 2019 йилга мўлжалланган бюджет маблағлари лойиҳасига мувофиқ, Америка томони Украинага йўналтирилувчи ҳарбий ёрдамни 250 млн долларгача оширишни режалаштирмоқда.

Украиналик дипломатларнинг таъкидлашича, бу маблағлар ҳарбий машқларни ташкил этиш ва ўтказиш, ҳарбий жиҳозларни тақдим этиш, шунингдек, мамлакат қуролли кучлари учун аввал берилган товарларни ўзгартиришга йўналтириш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кучма Трампни Украинадан узр сўрашга чақирганди

Мавзуга оид