Жаҳон | 09:23 / 19.09.2018
6216
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Польша Россиянинг тажовузкор ҳаракатларига қарши биргаликда курашади

Фото: REUTERS

АҚШ ва Польша президентлари Дональд Трамп ҳамда Анжей Дуда Россияни энг долзарб умумий таҳдидлар сирасига киритишди. Бу ҳақда РИА «Новости» етакчиларнинг қўшма баёнотига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Америка-Польша ўзаро ҳамкорлиги таҳдидлар ҳамда умумий хавфсизликка чақириқларни йўқ қилиш, шунингдек, иқтисодий ривожланиш, фаровонлик ва барқарорлик учун керакдир.

«Бу шериклик Россиянинг тажовузкор хатти-ҳаракатлари туфайли хавфсизликка таҳдид солаётган чақириқлар фонида муҳим аҳамият касб этади», - дея таъкидланади ҳужжатда.

Аниқлик киритилишича, хавфсизликка бошқа чақириқлар орасида терроризм, бутун дунё бўйлаб оммавий қирғин қуролининг тарқалиши, Яқин Шарқ минтақасидаги вазият ва иммигрантлар контрабандаси бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Россиянинг хатти-ҳаракатларини тажовузкор деб атаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид