Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомашина олди-сотдисидаги фирибгарлик фош этилди
Шу йил 31 июль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 17 декабрь куни Олмазор туманида яшовчи Қ.С. Янги Сергели кўчасида жойлашган автомашина бозорида фуқаро С.Д.га тегишли “Нексия” русумли автомашинани Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи Д.Э.га сотишини ва автомашинани бир неча кун ичида номига расмийлаштириб беришини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу шахс алдов йўли билан ундан 6 050 АҚШ доллари олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Қ.С.ни ушлаш чоралари кўрилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида Қ.С. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
19:48
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
10:20
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026