Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ва Жанубий Корея ҳарбийларини қуролсизлантирилган ҳудуддан олиб чиқа бошлайди
Фото: REUTERS
КХДР ва Корея Республикаси ҳукуматлари қуролсизлантирилган ҳудуддан ҳарбийларни олиб чиқиш, шунингдек, Пханмунжом чегара олди пунктида ишловчилар қуролсизлантириш ҳақида келишиб олдилар. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Ҳар икки томон Жануб ва Шимол кузатув пунктларини 1 километрдан яқин масофага бутунлай олиб чиқиш ҳақида келишиб олди. Бу қуролсизлантирилган ҳудуддан кузатув постларини бутунлай олиб чиқиш учун тажрибавий чоралар сифатида амалга оширилади», - дейилади томонлар имзолаган ҳужжатда.
Шунингдек, келишувга кўра, Сариқ ва Япон денгизлари чегара олди туманларида 80 километрлик махсус зона барпо этилиб, у ерда ҳарбий машқлар ўтказилмайди. Бундан ташқари, ўзаро ишончни ўрнатиш бўйича масалаларга ечим топиш мақсадида қўшма ҳарбий комиссияни ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Корея етакчиларининг музокараларига баҳо берганди.
Мавзуга оид
12:26 / 19.02.2026
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод озодликдан маҳрум этилди
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026