Жаҳон | 09:32 / 19.09.2018
3042
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин яқин орада Сеулга ташриф буюриши мумкин

Фото: REUTERS

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин жанубий кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин таклифига розилик бериб, яқин орада Жанубий Корея пойтахти Сеулга ташриф буюришга ваъда берди. 

Агар ушбу ҳодиса юз берса, бу Шимолий Корея етакчиларининг Жанубий Кореяга тарихдаги илк ташрифи бўлади.

Ким Чен Иннинг ташрифи бўйича келишув Мун Чжэ Ин билан музокаралар натижаларига бағишланган қўшма баёнотда мустаҳкамлаб қўйилган.

Жанубий Корея президенти ҳозирда Шимолий Кореяда ташриф билан қолмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид