Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:36 / 19.09.2018
19790
1 дақиқада ўқилади
Мексикада ичида 157 жасад билан ташлаб кетилган юк машинаси топилди
Фото: Надежды Комаренко
Мексикада ичида 157 жасад билан ташлаб кетилган юк машинаси топилди. Mexico Daily News нашрининг маълумотларига кўра, жасадлар музлатгичли юк машинасида аниқланган.
Жасадлар давлат ўликхоналарида жой йўқлиги сабабли шундай йўл билан сақланган. Мутасадди идоралар машинани турар жойлар олдида ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ташлаб кетган. Кейинроқ маҳаллий аҳоли юк машинасидан бадбўй ҳид тарқалаётганидан шикоят қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш