Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ ходимига пора таклиф қилинди
Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан МИБ Пискент туман бўлими катта инспектори И.Б.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда фуқаро О.Я. ўзига тегишли бўлган “Маданият” МФЙ, Файзли кўчасида жойлашган нонвойхонада газ ва электр тармоқларига уланиш нуқталаридан фойдаланиш қонунийлигини текширмаслик, далолатнома расмийлаштирмаслик ва ҳужжатларни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказмаслик эвазига туманга хизмат сафарига юборилган МИБ Пискент туман бўлими катта инспектори И.Б.га пора тариқасида 500 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини берган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Я.га нисбатан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:19 / 02.07.2026
Жиззах ва Самарқандда адвокатлар ушланди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
21:24 / 27.06.2026
Наманганда 381 минг долларга 50 сотих ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:33 / 25.06.2026