Ўзбекистонда ГАВИ, ЖССТ, ЮНИСЕФ экспертлари иш олиб бордилар
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистонга ГАВИ, ЖССТ, ЮНИСЕФ ташкилотларидан экспертлар ташриф буюриши ҳақида хабар берилганди.
Экспертлар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари даволаш-профилактика муассасаларида аҳоли ва болалар ўртасида бошқарилувчи юқумли касалликларни олдини олишда иммунизация тадбирлари ҳолати, 31та даволаш-профилактика муассасаларида қизамиқ ва полиомиелит юқумли касалликларини четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар, вакциналарни эмлаш пунктларига етказиб берилиши, болаларни режали эмлаш қамровини ўрганиб чиқдилар ҳамда аҳоли орасида эмлашнинг аҳамияти тўғрисида олиб борилаётган тарғибот ишлари ҳолатини сўровномалар асосида баҳоладилар.
Вакциналарни харид қилиб олишни мунтазам молиялаштириш мақсадида Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари мутахассислари билан музокаралар олиб борилди.
14 сентябрь куни “Пойтахт Бизнес” марказида халқаро мувофиқлаштирувчи кенгаш аьзолари иштирокида республикада олиб борилаётган иммунизация тадбирлари ҳолати муҳокама этилди.
Экспертлар томонидан соғлиқни сақлаш тизимида иммунизация тадбирларини сифатини ошириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, вакциналарни ташишда авторефрижераторлар билан таъминлаш, совуткич жиҳозлари инвентаризациясини ўтказиш, эмлаш қамрови ҳисоботларини компьютер дастурига киритиш бўйича таклифлар берилди.
Мавзуга оид
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
14:33 / 07.11.2024
ЮНИСЕФ: Ғазода икки кун ичида 50 дан ортиқ бола ҳалок бўлди
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024