Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия Facebook’ка санкциялар билан таҳдид қилди
Агарда Facebook шахсий маълумотлардан фойдаланиш бўйича келишувни ЕИ меъёрлари билан мувофиқлаштирмаса, компанияни санкциялар кутади. Бу ҳақда адлия бўйича еврокомиссар Вера Юрова маълум қилди.
"Биз Facebook ўз мажбуриятларини бажаришини ва декабрь охирига қадар фойдаланувчи келишувини қайта ишлашини кутмоқдамиз. Биз бунинг устида икки йилдан ортиқ вақт давомида ишлаяпмиз ва менинг сабрим тугаб бормоқда. Биз олдинга силжишни эмас, натижани кўришимиз керак. Агар натижани кўрмасак, санкциялар киритилади", - огоҳлантирди у.
Унинг таъкидлашича, Facebook келаси йил бошида санкцияларга дучор бўлиши мумкин. Санкциялар Facebook ўз мажбуриятларини бажармайдиган бўлса, ЕИдаги маслаҳатлашувлардан сўнг жорий этилади.
Еврокомиссарнинг қайд этишича, Facebook фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқини улар ўз маълумотларини ўчириб юборганидан кейин ҳам сақлаб қолади, бу эса ЕИнинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича меъёрларига зиддир.