Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзиянинг собиқ бош вазири 681 млн долларни ўзлаштириб юборганликда айбланмоқда
Фото: Fazry Ismail/EPA/Shutterstock
Малайзия полицияси мамлакат собиқ бош вазири Нажиб Раззоққа нисбатан 681 млн долларнинг ноқонуний ўзлаштириши билан боғлиқ 21 ҳолат бўйича айблов эълон қилмоқчи. Бу ҳақда миллий полиция бошлиғи ўринбосари Рашид Иброҳим маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, "гап хусусан ноқонуний равишда пул олиш ва сарфлаш ҳамда бу пулларни бошқа ҳисоб рақамларига ўтказиш" ҳақида бормоқда. У "Нажиб Раззоқ пул ювиш ва терроризмни молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланишини" билдирди.
Собиқ бош вазир яқинда коррупцияга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинганди. У 20 сентябрь куни суд олдида жавоб бериши кутилмоқда.
Нажиб Раззоқ июль ойида SRC International давлат инвестиция фондининг 10,2 млн доллар маблағини ўзлаштириб олганликда айбланганди. Бу иш бўйича суд иши келгуси йил февралида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:34 / 11.01.2026
Туроператорларга Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун субсидия берилади
14:29 / 27.12.2025
Малайзия собиқ бош вазири 15 йилга қамалди
12:47 / 13.12.2025
Малайзияга сафар қилаётган ўзбекистонликлар учун муҳим талаблар маълум қилинди
23:08 / 03.12.2025