Спорт | 00:01 / 20.09.2018
8238
2 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» стадионидаги биринчи халқаро ўйинга 62 йил тўлди

Бундан 62 йил илгари «Пахтакор» стадионида биринчи халқаро ўйин ўтказилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар беради. 

1956 йилнинг 19 сентябрь куни «Пахтакор» Албаниянинг «Динамо» клубига қарши майдонга тушган. 

Фото: Пахтакор

«Пахтакор» стадиони 1954-1956 йиллар оралиғида Тошкент шаҳар марказида ҳашар йўли билан қурилган. 1956 йил 11 август куни спорт мажмуаси фойдаланишга топширилган ва унга республикамизнинг етакчи жамоаси каби «Пахтакор» деб ном берилган. Ўйингоҳ ўз бағрига 50 мингдан зиёд томошабинни тўплаб, туғилган кунини нишонлаган. Стадион бунёд этилишида меъморликни Митхат Булатов адо этган.

Янги стадионда биринчи ўйин 1956 йилнинг 20 августида бўлиб ўтган. 35 минг мухлис тошкентлик футболчиларнинг тбилисилик рақиблари билан баҳсини кузатган. 19 сентябрда эса «Пахтакор» марказий аренаси дастлабки халқаро ўйинга мезбонлик қилган. Пахтакорчилар Албания пойтахти Тирананинг «Динамо» жамоаси билан куч синашган. Баҳсда Мурашовнинг голига тираналиклар иккита тўп билан жавоб қайтаришган.

Ўртоқлик ўйини
19 сентябрь 1956 йил, Тошкент, «Пахтакор» стадиони

Пахтакор (Тошкент) - Динамо (Тирана, Албания) - 1:2
Голлар:
Мурашов 4 - Лубонья 54, Ресмья 66.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид