Трамп ОПЕКни нефть нархини зудлик билан туширишга чақирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК)ни "монополия" деб атади ва нефть нархини "ҳозироқ" туширишга чақирди.
"Биз Яқин Шарқ мамлакатларини ҳимоя қиляпмиз, улар бизсиз узоқ вақт хавфсизликда бўла олишмайди, аммо шунга қарамай улар нефть нархини оширишда давом этишяпти. ОПЕК монополияси ҳозироқ нефть нархини тушириши керак!", — деб ёзди Америка раҳбари ўзининг расмий Twitter-аккаунтида.
Аввалроқ Трамп ташкилотни нефть нархини оширишда айблаган ва нархни туширишни талаб қилганди. У ОПЕК нефть бозорини "ўйнатаётганлигини" ва буни тўхтатиши кераклигини билдирганди.
Шу йилнинг 23 сентябрида Жазоирда ОПЕК+ вазирлар мониторинг қўмитасининг учрашуви бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:37 / 27.10.2024
Нефт – дунё қироллари учун энди тож эмасми?
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024