Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ҳарбий-денгиз кучлари кемалари Россиянинг Қрим соҳилидаги иқтисодий ҳудудига кирди
Фото: РИА "Новости"
Украина ҳарбий-денгиз кучларига қарашли "Донбасс" кемаси ва "Корец" буксири Қрим соҳили яқинига, Россияга тегишли иқтисодий ҳудудга кириб келди, деб хабар берди ФХХнинг Қрим бўйича чегара бошқармаси.
"Айни пайтда Украина ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемаси - "Донбасс" бошқарув кемаси ва "Корец" буксири Қрим соҳили яқинида, шимоли-шарқий йўналишда, Россияга тегишли иқтисодий ҳудудда бўлиб турибди", — дейилади хабарда.
Чегара бошқармаси матбуот хизматининг билдиришича, "халқаро денгиз ҳуқуқи меъёрларига мувофиқ ва Россия Федерацияси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни Россия ФХХ чегара хизматининг соҳилни қўриқлаш кемалари кузатиб турибди".