Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Интер» охирги дақиқада ғалабани илиб кетди, «Фиорентина» иккинчи ўринга чиқиб олди
Миланнинг «Интер» клуби А Сериянинг 5-тури доирасида «Сампдория» клубига қарши ўйнади. Генуядаги «Луиджи Феррарис» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги ягона голни хорватиялик яримҳимоячи Марсело Брозович иккинчи бўлимга қўшиб берилган тўртинчи дақиқада урди.
Эндиликда «Интер» очколари сонини 7тага етказган ҳолда Италия чемпионати турнир жадвалида 7-ўринда жойлашган, «Сампдория» 7 очко билан — 8-ўринда.
Кейинги турни «Интер» 25 сентябрь куни ўз майдонида «Фиорентина»га қарши ўтказади, «Сампдория» 26 сентябрь куни «Кальяри» меҳмони бўлади.
Тур доирасидаги яна бир учрашувда «Фиорентина» СПАЛ устидан йирик ғалабага эришди. Флоренциядаги «Артемио Франки» стадионида кечган учрашувда мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 3 гол уришди.
Биринчи бўлимда ҳимоячи Никола Миленкович ва форвард Марко Пьяца ўз номларини таблога ёздиришган бўлишса, иккинчи бўлимда яримҳимоячи Федерико Кьеза жамоаси устунлигини мустаҳкамлади.
«Фиорентина» эндиликда 10 очко тўплаган ҳолда Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди, СПАЛ 9 очко билан — тўртинчи ўринда.
«Парма» эса бу турда «Кальяри»ни мағлуб этди. Пармадаги «Эннио Тардини» стадионида кечган учрашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиннинг 20-дақиқасида форвард Роберто Инглезе жамоасини олдинга олиб чиқди, иккинчи бўлим бошида Жервиньо иккинчи голни урди.
Қаторасига иккинчи ғалабасини нишонлаган «Парма» очколари сонини 7тага етказган ва олтинчи ўринга жойлашган, «Кальяри» 5 очко билан — 13-ўринда қолмоқда.
Италия чемпионати
5-тур
Фиорентина – СПАЛ 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 18 Пьяца, 2:0 – 28 Миленкович, 3:0 – 56 Кьеза.
Фиорентина – Лафон, Миленкович, Пеццелья, Витор Уго, Бираги (Ганцко, 46), Бенасси, Верету, Жерсон, Кьеза (Миральяс, 66), Симеоне, Пьяца (Эссерик, 77).
СПАЛ – Гомис, Чонек, Викари (Шимич, 57), Фелипе, Ладзари, Куртич, Скьяттарелла, Миссироли (Валоти, 66), Фарес, Петанья (Палоски, 76), Антенуччи.
Огоҳлантиришлар: Бираги (33), Скьяттарелла (55), Куртич (73).
Сампдория – Интер 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90 Брозович.
Сампдория – Аудеро, Берешиньски, Тонелли, Андерсен, Мурру, Прат (Баррето, 59), Экдаль, Линетти (Янкто, 59), Рамирес (Сала, 90), Дефрель, Куальярелла.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Шкриньяр, Миранда, Асамоа, Весино, Брозович, Политано (Перишич, 60), Наингголан (Валеро, 83), Кандрева (Кейта Бальде, 70), Икарди.
Огоҳлантиришлар: Линетти (6), Миранда (20), Валеро (90), Дефрель (90), Тонелли (90).
Парма – Кальяри 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 20 Инглезе, 2:0 – 47 Жервиньо.
Парма – Сепе, Якопони, Бруну Алвеш, Гальоло, Димарко, Ригони, Штулац, Барилла, Жервиньо (Гобби, 86), Инглезе (Чераволо, 74), Ди Гаудио (Дейола, 65).
Кальяри – Краньо, Срна, Романья, Клаван, Ликояннис, Ионицэ (Кастро, 60), Брадарич (Чигарини, 78), Барелла, Жоао Педро, Черри (Фариас, 60), Сау.
Огоҳлантиришлар: Гальоло (31), Сау (34), Барилла (69).
Мавзуга оид
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
11:16 / 25.02.2026
«Будё-Глимт» эртаги давом этади. ЕЧЛ кашфиётини ёқтириб қолиш учун 5 сабаб
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
14:09 / 09.02.2026