"Ўзэкспомарказ"да ҳожатхона ишлаб чиқарувчи беш компания тақдимоти ўтказилади
Сир эмаски, бугунги кунда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш йўлида мамлакатда ҳожатхоналар қуриш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. 3-5 октябрь кунлари Тошкент шаҳрининг "Ўзэкспомарказ" майдонида бўлиб ўтувчи "Ипак йўли туризми" XXIV Тошкент халқаро туристик ярмаркаси доирасида алоҳида стендда ҳожатхона ишлаб чиқарувчи беш компания тақдимоти бўлади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Абдулазиз Аккулов 24 сентябрь куни ярмаркага бағишланган матбуот анжуманида KUN.UZ мухбирига шу ҳақида маълум қилди.
"Компаниялар вакиллари ўз маҳсулотларини Ўзбекистоннинг барча ҳудудлардан келган бозор мутасаддилари, йўл ёқасидаги комплекс мажмуалари ва истироҳат боғлари раҳбарлари ва умуман йирик савдо ташкилотлари вакиллари эътиборига тақдим этишади. Кўргазманинг ҳовли қисмида уларнинг намуналари ўрин олиши режалаштирилган. Ярмарка доирасида ушбу компаниялар билан шартномалар имзоланиши кутилмоқда", - дейди у.
Шунингдек, "Ипак йўли туризми" ярмаркасида туризм соҳаси вакилларига ўз маҳсулотларини тақдим этмоқчи бўлган компанияларга майдон яратилади. Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини очиб берувчи guidebook'ларни яратиш ташаббуси билан чиққан компания, футболкалар, тарихий обидалар рамзлари туширилган маҳсулотлар ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялар учун ҳам махсус бурчаклар ажратилади.
Бундан ташқари, XXIV Тошкент халқаро туристик ярмаркасига Грециядан 15 та туроператор алоҳида жалб қилинган.
"Ҳозир Афина-Тошкент-Афина рейсини очишга доир ишлар олиб борилмоқда. Ярмарка доирасида Греция делегацияси вакиллари билан B2B форматидаги учрашувлар ташкил қилинади ва келгуси йиллар учун тегишли шартномалар имзоланади", - дея маълум қилди Абдулазиз Аккулов.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
18:15 / 17.01.2025
Туркияда сохта олтиннинг янги тури тарқалди
11:58 / 15.01.2025
Туристик кластер мақомини олиш тартиби тасдиқланди
10:55 / 10.01.2025
Тоғли ҳудудларда туризм мажмуаларини ташкил этишга 500 млн доллар инвестиция жалб қилинади
16:46 / 07.01.2025