Жамият | 12:06 / 25.09.2018
5550
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Россияда 52 миллион евролик инвестициявий шартнома имзолади

Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Россия давлатининг бир қатор шаҳарларида бўлиб, маҳаллий компания ва ишбилармонлар билан вилоятга инвестициявий лойиҳалар олиб кириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Гуруҳ аъзолари 23 сентябрь куни Ставрополь ўлкасида фаолият юритувчи “Экокультура” корхонаси билан Андижон вилоятида мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳудудий логистика марказини бунёд этиш борасида шартнома имзоланди.

52 миллион евро миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган мазкур лойиҳа орқали ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун замонавий юқори технологик инфратузилма яратилади. Логистика марказининг ишга туширилиши орқали 300 нафар ишчи яратилади. Корхона йилига 400 тонна маҳсулот ишлаб чиқариб, 70 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт қилиши кўзда тутилмоқда.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ставрополь ўлкаси губернатори Владимир Владимиров билан учрашиб, ўзаро маданий алоқалар, иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олдилар.

Ўлканинг тадбиркорлар палатасида ҳар икки томон ишбилармонларининг мулоқоти бўлиб ўтиб унда “Равон тараққиёти орзуси” корхонаси ўзининг пойафзал маҳсулотларини етказиб бериш учун 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги шартнома имзолади.

Андижон вилоят делегациясининг Россия давлатига ташрифи давомида яна бир қатор инвестициявий шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид