Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль С-300 бўйича маълумотни ошкор этишдан бош тортди
Фото: Анатолий ЖДАНОВ
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Сурияга С-300 тизимларини етказиб бериш шартлари ҳақидаги жавоб беришдан бош тортди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Мен сизга бу ҳақда аниқ ниманидир айта олмайман. Бу ҳолатда мен сизнинг саволингизни жавобсиз қолдираман», - деди Кремль вакили.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Дамашққа комплексларни етказиб бериш учинчи давлатларга қарши қаратилмаган.
«Улар фақат бизнинг ҳарбийлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади», - дея хулоса қилган Песков.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Владимир Путин билан мулоқотда «замонавий қуролларни масъулиятсиз қўлларга топшириш минтақадаги хатарларни кучайтириши»ни маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил С-300 машмашаси туфайли ташвишга тушиб қолгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:55 / 09.05.2026
Украина Москвадаги парад пайтида Қизил майдонга зарба бермайди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
08:33 / 08.05.2026