Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ниғматилла Йўлдошев Ҳидоят Нур Воҳид билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг Индонезия Халқ маслаҳатлашув конгресси раиси ўринбосари Ҳидоят Нур Воҳид бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Индонезия парламентлараро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Қайд этилганидек, жорий йилнинг ўзида Индонезия парламенти Халқ вакиллари кенгаши, Ҳудудлар вакиллари кенгаши, шунингдек Индонезия Халқ маслаҳатлашув конгресси делегациялари Ўзбекистонда бўлди, бу эса қонун ижодкорлиги фаолиятини ўрганиш ва тажриба алмашиш бўйича икки мамлакат парламентлараро ҳамкорлиги ривожланиб бораётганлигидан дарак беради. Халқаро тузилмалар доирасида ўзаро ҳамкорлик муҳимлиги ҳам таъкидланди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар парламентлараро ҳамкорликни ҳамда халқаро парламент тузилмалари доирасидаги ўзаро алоқаларни янада кучайтириш юзасидан биргаликда олиб борилаётган ишларни давом эттириш ҳақида келишиб олдилар.
Мавзуга оид
13:36 / 13.03.2026
Эронда ҳокимият қандай тузилган ва ким нимага масъул?
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026