АҚШ Яқин Шарқдан ракета комплексларининг бир қисмини олиб ташлайди
Кейинги ойда Америка Қўшма Штатлари Яқин Шарқдаги баъзи давлатлардан «Пэтриот» ракеталарга қарши комплексларини олиб ташлайди. Бу Эрондан келаётган ҳарбий хавф фонида юз беради, деб ёзмоқда The Wall Street Journal газетаси ҳарбий амалдорларга таянган ҳолда.
Газета маълумотларига кўра, келаси ой АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис «Пэтриот»ларни Иордания, Кувайт ва Баҳрайндан олиб чиқиш ҳақида топшириқ беради. Таъкидланишича, ҳаммаси бўлиб минтақани тўртта ракета комплекси тарк этади. Нашрдан қўшимча қилишларича, бундай ўзгариш АҚШнинг минтақадаги ҳарбий кучларини қайта гуруҳлаш доирасида юз беради.
WSJ муаллифларининг таъкидлашича, АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий иштироки камайиши, айни пайтда Қўшма Штатлар Россия ва Хитойни ҳарбий таҳдидларнинг асосий манбалари деб билишини аниқ кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон уч давлатдан ядровий таҳдид борлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024