Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банк филиали бош ҳисобчиси «валютафурушлик» билан шуғуллангани учун ушланди
Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Қоровулбозор филиали бош ҳисобчиси А. ҳар бир АҚШ долларини 8025 сўмдан ҳисоблаб, 8000 АҚШ долларини 64,2 млн. сўмга таниши Ш. орқали сотган вақтда ушланиб, 8000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда валюта «қора бозори» фаоллашгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026