Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳрайнда Эронни қўллаб-қувватловчи ташкилот ташкил этган 111 киши судланади
Баҳрайн прокуратураси Эронни қўллаб-қувватловчи, “Баҳрайн Ҳизбуллоҳи” деб аталган шиа ташкилотини ташкил этиш бўйича 169 айбланувчи ишини судга топширди. Бу ҳақда прокуратуранинг террорчилик билан боғлиқ ишларни тергов қилиш билан шуғулланувчи бошлиғи Аҳмад ал-Ҳамадийга иқтибос келтирган ҳолда Баҳрайннинг BNA янгиликлар агентлиги маълум қилди.
“Прокуратура “Баҳрайн Ҳизбуллоҳи” номли террорчилик гуруҳининг ташкил этилиши бўйича терговни якунлади. Судга 169 киши бўйича материаллар топширилди, улардан 111 нафари қўлга олинган”, деб айтган ал-Ҳамадий.
Унинг айтишича, айбланувчиларга террорчилик гуруҳини ташкил этиш ва унинг фаолиятида иштирок этиш, қотилликларга тайёргарлик кўриш, портловчи моддалар ишлаб чиқариш ва уларни қўллаш, рухсатсиз ўқотар қурол сақлаш, террорчилик гуруҳларини молиялаштириш каби айбловлар қўйилмоқда.
Таъкидланишича, мамлакат олий судининг ушбу иш бўйича йиғилиши 3 октябрда бўлиб ўтади.
Баҳрайнда қироллик раҳбариятига қарши чиқувчи шиаларнинг ҳибсга олиниши ва ўлимга ҳукм қилиниши тез-тез содир бўлиб туради. Ҳукумат уларни Эрон билан алоқаларда гумон қилади ва сунний мазҳабидаги Ал-Ҳалифа ҳукмрон сулоласини ағдариб ташлаш мақсадида Баҳрайн мухолифати томонидан қўллаб-қувватланади, деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
20:03 / 12.06.2026