Жаҳон | 08:05 / 26.09.2018
12873
1 дақиқада ўқилади

Порошенко БМТда россиялик журналистлар ёнидан “ёлғон хабарлар” деб ўтиб кетди

Фото: ukrinform

Украина президенти Пётр Порошенко БМТ биносида россиялик журналистларнинг Донбассда тинчликпарвар кучлари жойлаштирилиши ҳақидаги саволига “ёлғон хабарлар” деб ўтиб кетган.  

“Россия-24” телеканали журналистлари БМТ кулуарларида видеоматериал тайёрлашаётганда улар ёнидан Украина президенти ўтиб қолган. Шунда телеканал мухбири Порошенкодан унинг Донбассда тинчликпарвар кучлар жойлаштирилиши бўйича ташаббуси ҳақида сўраган. Шу пайт Порошенкони бошқа журналистлар ҳам қуршаб олган.

Порошенко йўлида давом этиб, камерага охирги вақтда АҚШ президенти Дональд Трампнинг энг кўп ишлатувчи ибораларидан бири – “фейк-ньюс”, яъни “ёлғон хабарлар” деб айтиб, музокаралар хонасига кириб кетган.

Аввалроқ БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида ўтаётган Бош ассамблеянинг 73-сессияси давомида Порошенко Европа давлатлари етакчилари билан Донбассга БМТ тинчликпарвар кучларини жўнатиш имкониятини муҳокама қилган. 

Мавзуга оид