Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The Atlantic: Украина, эҳтимол, Донбассни Россияга беришга тайёр
Киев, эҳтимол, РФ билан музокараларда “энг оғир ён босиш”га — Донбассдан воз кечишга тайёр. Бу ҳақда The Atlantic журнали журналисти Саймон Шустер Украина президентининг икки нафар маслаҳатчисига таяниб хабар берди.
Фото: AP
Украина ҳокимияти, эҳтимол, Донецк вилоятининг шарқий қисмидаги айрим ҳудудлар устидан назоратдан Россия фойдасига воз кечишга тайёр. Бу ҳақда пайшанба, 12 феврал куни The Atlantic журнали журналисти Саймон Шустер Украина президенти Володимир Зеленскийнинг икки нафар маслаҳатчисига таяниб хабар берди. У бу эҳтимолий қадамни Киевнинг Москва билан музокаралардаги “энг оғир ён босиши” деб атади.
“Бундай муросани қонуний қилиш учун улар баҳорда тинчлик режаси бўйича референдум ўтказиш имкониятини кўриб чиққан — украинларга ҳудуд йўқотилишини ҳам ўз ичига оладиган келишув учун овоз бериш имконини бериш мақсадида”, — дейилади мақолада.
Шустер маълумотига кўра, Украина президенти девони раҳбари Кирилл Буданов Зеленский ёрдамчилари билан Украина қўшинларини Донецк вилоятининг айрим туманларидан қандай шартлар асосида чиқариш мумкинлиги ҳақида узоқ муҳокамалар олиб борган. Бу жараёнда Украина армияси чиқиб кетган ҳудудларни РФ қўшинлари эгаллаб олмаслиги учун қандай юридик ва амалий шартларни бажариш кераклиги ҳам муҳокама қилинган.
“Улар ростдан ҳам ижодкорлик кўрсатяпти, одамлар буни қабул қилиши учун қандай йўл топиш мумкинлигини излаяпти”, — деган журналистга украин амалдорларидан бири.
Мақола муаллифи қайд этишича, Украина, шунингдек, РФ президенти Владимир Путин ва РФ ҳарбий раҳбариятини Украинадаги ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги аввалги талабларидан “деярли воз кечган”.
Москва ва Киев вакиллари АҚШ таклиф қилган, Россиянинг Украинага қарши урушини тўхтатиш режаси бўйича тўғридан тўғри музокараларни илк бор БАА пойтахти Абу-Дабида 23–24 январ кунлари ўтказган.
Музокаралар доирасидаги манбаларга кўра, томонлар бир неча банд бўйича келишиб олган, аммо ҳудудлар масаласида келишувга эриша олмаган. Биринчи раунд музокаралар якунларига кўра, АҚШ давлат котиби Марко Рубио Донбасс масаласи ҳал қилинмай қолган ягона масала эканини тасдиқлаган. Россия Украина қўшинларини Донбассдан олиб чиқишни талаб қилмоқда, Киев эса бу талабни рад этаётгани айтилган.
Мавзуга оид
09:33
Украина НАТО диққат марказида: 35 млрд ёрдам ва ҳаво ҳужумидан мудофаа инқирози
23:24 / 12.02.2026
Россия Трампнинг таҳдидларига қарамай, Кубага нефть етказиб беришга қарор қилди
15:52 / 12.02.2026
Зеленский: Янги музокаралар 17–18 феврал кунлари АҚШда режалаштирилмоқда
14:47 / 12.02.2026