Россия АҚШдаги «қутурган санкциялар принтери» ҳақида маълум қилди
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков сўзларига кўра, Россияга қарши янги санкциялар муаллифлари ўзларининг геосиёсий амбицияларини ҳеч қандай тарзда қондира олмаяпти. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Вашингтондаги «қутурган санкциялар принтери» Россияга қарши чораларни тўхтовсиз жорий этишда давом этмоқда, бу биз учун кундалик ахборот шовқинига айланди. У одамни зериктирмоқда, лекин биз бунга кўникиб қолдик», - деди Рябков.
Унинг қайд этишича, фақатгина август-сентябрь ойларида Россия фуқаролари ва ташкилотлари Америка санкциялари рўйхатига саккиз марта киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Россияни «уришқоқ» деб атаганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024